АҚШ жаҳон банкларини 10 йилда 243 миллиард долларлик жаримага тортди
Америкалик назорат маҳкамалари 2008 йилги инқироздан кейин жаҳон банкларига 243 миллиард долларлик жарима солишди. Бу ҳақида «Интерфакс» агентлиги Keefe, Bryuette & Woods ҳисоботига асосланиб хабар берди.
Жарималарнинг аксарияти сармоячиларнинг ипотека банклари сифати бўйича алдовлар билан боғлиқ. MarketWatch ҳисобот маълумотларида келтирилишича, гап улар Америка кўчмас мулк бозори инқирозига қадар сотган ипотека активлари ҳақида бормоқда.
Тўланган компенсациялар бўйича етакчилик Bank of America'га тегишли - у охирги 10 йилда 76,1 миллиард долларлик суммага тенг жарима тўлаган. Иккинчи ўринда катта фарқ билан (43,7 миллиард доллар) JPMorgan Chase турибди ва учинчи ўринда (19 миллиард доллар) - Citigroup.
Чет эл банклари орасида энг кўп жарима тўлаган банклар - Deutsche Bank (14 миллиард доллар) ва Royal Bank of Scotland (10,1 миллиард доллар). Шунингдек BNP Paribas, Credit Suisse ва UBS банклари 6 миллиард доллар жарима тўлаган.
Мавзуга оид
23:47 / 01.10.2024
Байден америкалик ҳарбийларга Исроилга ёрдам беришни буюрди
21:19 / 01.10.2024
Эрон яқин орада Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилиши мумкин – ОАВ
20:41 / 01.10.2024
АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер 100 ёшга тўлди
09:50 / 01.10.2024