Спорт | 10:44 / 23.02.2018
5916
1 дақиқада ўқилади

Пёнгчангдаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бюджети айтилди

Фото: РИА "Новости"

Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси вакили Нэнси Пакнинг айтишича, Пёнгчангдаги Паралимпия ўйинлари бюджети 12,5 млрд долларни ташкил этади. Унинг сўзлари ТАСС томонидан келтирилган.

«Барча мусобақаларнинг умумий бюджети 12.5 млрд долларни ташкил этмоқда.

Бюджетга энг кўп ҳисса Жанубий Корея томонидан қўшилди, у инфратузилмани барпо этишга 10,1 млрд доллар ажратди. Бу пулларга 2,4 млрд доллар миқдорида операцион харажатлар учун мўлжалланган маблағлар ҳам қўшилди», - дея айтиб ўтди Пак.

Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинлари 9-18 март кунлари бўлиб ўтади.

 

Мавзуга оид