Жаҳон | 17:00 / 24.02.2018
8589
1 дақиқада ўқилади
Брюсселда Салоҳ Абдусаломнинг укаси ҳибсга олинди
Парижда терактлар содир этишда асосий айбланувчи – Салоҳ Абдусаломнинг укаси – Муҳаммад Брюсселдаги Моленбек коммунасида ҳибсга олинди. Бу ҳақда La Dernière Heure газетаси хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, Муҳаммад Абдусалом Моленбек коммунасида 70 минг евролик талончиликни терговдан ўтказиш доирасида қамоққа олинган.
Гап январь ойида рўй берган талончилик ҳақида кетмоқда. Ўшанда пичоқ билан қуролланган эркак банкка нақд пул маблағларини олиб кетаётган коммунанинг икки хизматчисига ҳужум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Брюсселда 2015 йилги Париж терактларидаги бош айбланувчи Салоҳ Абдусаломга нисбатан суд жараёни бошлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:45 / 14.06.2021
Cadillac One. Брюссель сафарида Байденга ҳамроҳлик қилувчи 10 тонналик «махлуқ» ҳақида нималар маълум?
19:51 / 08.04.2020
Европарламент биносига бошпанасизлар жойлаштирилади
21:51 / 16.11.2019
Брюсселда сигарет қолдиғини ерга ташлаганлик учун 200 евро жарима жорий этилди
20:27 / 04.06.2019