Ўзбекистон | 13:17 / 26.02.2018
48123
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон рухсат бериш бўйича қатор тартибларни бекор қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини лицензиялаш жараёнини соддалаштириш ва бир қатор рухсат бериш тартибларини бекор қилиш мўлжалланмоқда.

«Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасида лицензияланадиган айрим фаолият турлари ва рухсат бериш тартиби бекор қилинади. Уларнинг баъзилари бирлаштирилади.

Фармон лойиҳаси билан шунингдек, тадбиркорлик фаолияти соҳасида лицензия расмийлаштириш муддати ва рухсат берувчи характердаги ҳужжатлар сонини қисқартириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, лицензиялар ва рухсатномаларни бериш функцияси республика давлат бошқаруви органларидан ҳудудлардаги давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органларига ўтказилади.

Фармон билан лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатлар рўйхати 1 апрелдан камайтирилади ҳамда соддалаштирилади.

Мавзуга оид