Ўзбекистон | 18:50 / 28.02.2018
13818
1 дақиқада ўқилади

Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ташкилотлари уюшмасига раис тасдиқланди

Фото: KUN.UZ

Мурод Хожабаевич Ғоипов Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилган.

Мазкур Уюшма Ҳукуматнинг 2018 йил 27 январдаги қарори билан ташкил этилган бўлиб, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашни комплекс ривожлантириш дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштиради.

Шунингдек, ушбу соҳада ягона илмий-техникавий, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини юритишга кўмаклашиш унинг асосий вазифларидан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид