Суд 58 футболчини келишилган ўйинларда айбдор деб топиб қамоққа олди
Греция Апелляцион суди «Корополис иши» сифатида ном чиқарган келишилган ўйинлар можаросида 58 нафар футболчини айбдор деб топди. Бу ҳақда «Катимерини» нашри хабар тарқатди.
Суд тергов иши 2008-2011 йилларда бўлиб ўтган учрашувлар юзасидан ўтказилган. Ишга 84 нафар одам жалб қилинганди. Прокуратура дастлаб келишилган ўйин сифатида гумонга олинган 25 учрашувнинг 7таси келишилган эканини аниқлаган.
Шубҳа остига олинган 84 гумонланувчиларнинг 58 нафар айбдор деб топилган. Уларнинг кўпчилиги жаримага тортилган бўлса, етти нафарига эса беш ойдан беш йилгача бўлган шартли қамоқ жазоси тайинланган, 10 нафарига эса — ҳақиқий, 5 йилдан 10 йил-у 10 ойлик қамоқ жазолари тайинланган. Аммо уларнинг ўзи ҳозирча озодликда қолмоқда. Сабаби суд уларга белгиланган жазони бекор қилувчи гаров пули 10 минг евродан бошланадиган тўловни тўлаган тақдирда уларга чекланган ҳуқуқлар асосида озодлик берилиши мумкин. Бунда айбланувчи рухсатсиз мамлакатни тарк эта олмаслиги, ҳар ой давомида полиция назорати остида маълум рўйхатда туриши керак бўлади.
Энг катта жазо «Илиуполи» клуби хўжайини Йоргос Цакояннисга қўйлланилган – 10 йил-у 10 ой ва 50 минг евро миқдорида жаримага тортилган. У бир неча марта ўйинларни келишиш, пул ювиш ва қурол сақлаш каби бир қанча айбловлар билан ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
18:20 / 14.09.2024
Ишчи кучи камайди: Греция демографик фалокатга юз тутмоқда
19:48 / 10.09.2024
Хитойда 43 футболчи келишилган ўйинлар учун умрбод дисквалификация қилинди
00:16 / 04.09.2024
Грецияда бундан 45 йил олдин чўкиб кетган қишлоқ қурғоқчилик сабаб яна пайдо бўлди
18:32 / 29.08.2024