Ўзбекистон | 21:41 / 02.03.2018
13284
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепцияси” жорий этилди

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларга Ўзбекистон фуқароларини, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада фаол жалб этиш ва ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида жорий йилнинг 23 февраль кунидаги 140-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси кучга киритилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан яратилган мазкур Концепция мамлакатда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва асосий принциплари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган шароитда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ долзарб вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларининг бу борадаги роли ва аҳамиятини, ўзаро ҳамкорлигини миллий ва халқаро ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб беради. 

Шу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган “Мамлакатимизда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари” мавзусидаги матбуот анжуманида мутахассислар томонидан оммавий ахборот воситалари ходимларига маълумот берилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, матбуот анжуманида, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини, Қуролли Кучлар хизматчиларини, аҳолини, айниқса, ўсиб келаётган ёшларни саҳна асарларидан баҳраманд этиш орқали уларда ватанпарварлик туйғуларини тарбиялаш, ёшларга миллий ва умуминсоний қадриятлар, мустақиллик ғоялари, Ватанимиз тарихи, унинг мустақиллиги йўлида жон фидо этган ҳамюртларимиз жасоратини мадҳ этувчи саҳналаштирилган спектаклларни намойиш этиш мақсадида Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Турон” театр-студияси ташкил этилгани ҳақида айтиб ўтилди.

Мавзуга оид