Фан-техника | 13:22 / 06.03.2018
38304
1 дақиқада ўқилади

50 доллардан сотилиши айтилган iPhone 5S’га жуда катта навбат пайдо бўлди

Фото: The Verge

Жорий йил март ойи бошида Switch бренди остида ишловчи Apple’нинг Малайзиядаги реселлери пештахталардаги сўнгги, қолиб кетган қурилмалар сотилиши ҳақида маълум қилди. Улар орасида ўнта iPhone 5S – 50 доллардан, сўнгги iPad Air 2 – 77 доллардан ва MacBook Air 2011 – 128 доллардан сотилмоқда.

«Тунги навбат»га қўйилган тақиққа қарамай, харидорлар дўкон олдида очилишидан 19 соат аввал тўплана бошлашди. Ҳаммаси бўлиб иш куни аввалига келиб 11 минг киши навбатда турган.

Switch вакиллари бундай ажиотажни жиловлай олмай, сотув номаълум муддатга «хавфсизлик сабаблари туфайли» кўчирилиши ҳақида маълум қилишди. Уларнинг қўшимча қилишича, дўкон ўз ишини одатий режимда давом эттиради, кейинги кунларда эса Apple’нинг бошқа қурилмаларига акциялар бошланади.

Фото: Soyasincau
Фото: Soyasincau

Мавзуга оид