Жаҳон | 12:42 / 08.03.2018
6178
1 дақиқада ўқилади

Хитой халқаро муаммоларни ҳал этишда куч қўллашга қатъий қарши 

ХХР ташқи ишлар вазири Ван Ининг маълум қилишича, Хитой ҳар доим бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик принципига амал қилади ҳамда кескин халқаро масалаларга ечим топишда куч қўллашга қарши чиқади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Хитой кескин ва чуқур халқаро масалаларни ҳал қилишда ўз позициясига эга, нима қилиш кераклиги ҳамда нималардан тийилиш борасида аниқ тавсияларни беради. Муаммоларга ечим топишда учта муҳим жиҳат бор: тинч характер, қонунийлик ва конструктивлик», - дея айтиб ўтди вазир.

ХХР ТИВ раҳбарининг шунингдек таъкидлашича, Пекин исталган қарама-қаршиликлар ва можароларни ҳал қилиш учун куч қўллашга қатъий қарши чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ван И Хитой халқаро майдонда АҚШни алмаштирмоқчи эмаслиги ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид