Ўзбекистон | 16:20 / 09.03.2018
17649
1 дақиқада ўқилади

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига директор тайинланди

Фото: KUN.UZ

Ёрқин Эргашевич Турсунов Ҳукумат қарорига асосан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.

Ё. Турсунов ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Молия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Ёрқин Турсунов 1965 йилда туғилган. Молиявий секторда 1990 йилдан бери ишлаб келади. 

Аввал Самарқанд ва Навоий вилояти ҳокимиятлари, ИИВда турли лавозимларни эгаллаган.

2016 йилда молия вазири ўринбосари этиб тайинланган.

Мавзуга оид