Жаҳон | 19:45 / 09.03.2018
14096
4 дақиқада ўқилади

Кўчирмакаш "брендлар": Facefood, Dumb Starbucks, OFC ва бошқалар

The Next Web ижтимоий медиа директори Мэтт Наварра кафе эгаларининг Facebook бренди номидан фойдаланаётганига эътибор қаратди. Vc.ru таҳририяти кафе фаолиятини йўлга қўйишда Starbucks, Burger King ва KFC ва бошқа машҳур брендлар имитациялари намуналарини тўплади.

Facebook

2012 йилнинг ноябрида Кардифф (Буюк Британия)да Facefood кафеси очилди. Иншоот асосчиси Самир Бугачи Facebook унга савдо маркасидан фойдаланиш бўйича эътироз билдира олмайди, деб ҳисоблайди.

Фото: Facefood кафеси менюси

"Мен Facebook'дан бир сўзни ҳам ўғирлаганим йўқ, шундай экан эътирозга ўрин йўқ".

Самир Бугачи, Facefood эгаси

Бугачининг сўзларига кўра, Facebook вакиллари у билан боғланишмаган.

Facefood — Facebook услубидан кўчирувчи Буюк Британиядаги ягона иншоот эмас. Белфастда 2013 йилдан буён Fishbook кафелар тармоғи ҳам фаолият юритади.

Фото: Instagram/fishbook_belfast 

Starbucks

2014 йилда Лос-Анжелесда комик Нэтэн Филдер Dumb Starbucks қаҳвахонасини очди. Филдер оригинал Starbucks логоси ва рангини қўллади, лекин иншоот номига «dumb» сўзини қўшди.

Фото: Starbucks қаҳвахонаси 

"Ҳар қандай кичик бизнес ҳам иншоот ижараси учун имкон топа олмайди, мен ҳазиллашиб кичик кафе очишга ҳаракат қилиб кўрсаммикан деб ўйлаб қолдим".

Нэтэн Филдер, Dumb Starbucks асосчиси

Starbucks вакиллари Филдернинг кафеси очилишига турлича ёндашишди: "Ҳазил бизга ҳам ёқади, бироқ ҳеч кимга бизнинг савдо маркамиздан фойдаланиш ҳуқуқи берилмаган".

2014 йилнинг 11 февралида кафе Лос-Анжелес соғлиқни сақлаш департаменти томонидан ёпилган.

Burger King

2013 йилда Питтсбург (АҚШ)да Burger King'га ўхшаш кафе очилган. Бир неча ой ўтгач мижозлар оригинал Burger King ошхонасидан фарқ қилувчи егуликлар сифатидан шикоят қила бошлашган.

WPXI маҳаллий нашри вакиллари иншоот эгасига изоҳ талаб қилиб мурожаат қилишганда қўриқчилар улардан кетишни сўрашган. Бир неча кун ўтгандан кейин кафе вакили WPXI мухбирига иншоотнинг ҳақиқий номи South Side Burgers эканини айтган. Кафедаги ёзувда эса бошқа ном — Burger King ёзилган бўлган.

WPXI мухбирлари Питтсбург соғлиқни сақлаш департаменти билан боғланишган ва ходимларни савдо маркасидан носанкциявий фойдаланилаётгани ва мижозларнинг егуликлар сифатидан шикоят қилаётганидан огоҳлантиришган. Департамент вакиллари ресторан ўз номини ўзгартирмагунича уни ёпишга ваъда беришган. Бир неча кундан кейин ресторан ёпилган.

KFC

2011 йилнинг апрелида Huffington Post нашри Хитойнинг OFC («Obama Fried Chicken») ресторани логосида АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг суратидан фойдаланганлиги, бу эса KFC фастфуди услубидан нусха кўчириш эканига диққатни қаратди.

KFC билан эҳтимолий юридик низолар келиб чиқмаслиги учун иншоот асосчиси Жу Баолай кафе номини UFC'га ўзгартиришга қарор қилган. Бир қанча вақт ўтгач, Баолай маҳаллий ҳукумат босими остида KFC услуби элементларидан воз кечиб, кафе пештоқидаги ёзувни ўзгартирди.

"Обаманинг суратидан фойдаланиш ва фирмамиз услубига  ўхшаш услуб савдо маркамиз ҳуқуқларини бузади".

KFC вакили

Мавзуга оид