Жаҳон | 14:50 / 09.03.2018
18555
1 дақиқада ўқилади

«У бизнинг президент эмас» — Намойишчилар Порошенко келиши кутилаётган жойни эгаллаб олишди

© РИА Новости / Стрингер

Ҳар йили 9 март куни Украинада шоир Тарас Шевченконинг туғилган куни кенг нишонланади.

Президент Петро Порошенко ҳам ҳар йили шоирнинг ҳайкали пойига гуллар қўярди. Бугун Киев марказидаги Шевченконинг ҳайкали олдида одамлар тўпланиб, президентга қарши митинг ўтказмоқда.

Уларнинг қўлида «Порошенко - бизнинг президент эмас» сўзлари ёзилган баннер кўтарилган. Президент расмининг устига эса «Ўғри» деб ёзилган.

Намойишчилар майдон қўриқланаётган бўлишига қарамай, у ерга кириб олишган ва ҳайкал олдида Порошенкони кутишмоқда. Шу тариқа улар Порошенкога халақит беришмоқчи.

Маълум бўлишича, бу намойишчилар Михаил Саакашвилли ташкил қилган «Янги кучлар ҳаракати» партияси аъзолари ҳисобланади.

Мавзуга оид