Ота 18 ойда қизи учун «Сеҳрли дарахт» лойиҳасини амалга оширди (суратлар)
Қайси қизалоқ ўзининг ётоқхонасида сеҳрли дарахтни кўргиси келмайди? Супердада ва Reddit'нинг radamshome номи остидаги фойдаланувчиси ушбу эртакнамо лойиҳани амалга ошириш учун 18 ойда 350 соат вақт ва 4250 доллар сарфлади.
Ҳозир видеоўйинлар саноатида рассом бўлиб ишловчи radamshome учун энг қўрқинчлиси - қизи 13 ёшга тўлганда бу ноанъанавий тузилмани ўз хонасидан йўқ қилишни истаб қолиши.
1. "Менинг қизим ўз хонасида сеҳрли дарахти бўлишини, у истаган вақтида дарахт ичига кириб китоб ўқиши мумкин бўлиши ҳақида орзу қиларди.
2. Мен бу лойиҳани жисмонан амалга оширишга у қадар тайёр эмасдим..."
3. Лойиҳани тугаллаш учун 18 ой ва 350 соат керак бўлди.
4. Видеоўйинлар соҳасида рассом бўлиб ишловчи Radamshome ишни расм ва модель концептидан бошлади.
5. У дарахт каркасини ясаши учун пайвандлаш сабоқларини олишига тўғри келди.
6. Тахминан 120-130 соатда металл каркас тайёр бўлди.
7. Арматурани тўрсимон қобиқ билан қоплаш учун 50 соатдан ортиқ вақт талаб қилинди.
8. Дарахт танасига ишлов беришда - махсус цемент аралашмасидан, шохлари учун эса - гипс, елимга аралашган қоғоз массасидан иборат қаттиқ мустаҳкам моддадан фойдаланилди. Умумий 225 соат вақт сарфланди.
9. Миниатюрани яратишда дарахт учун қўллаган усуллардан фойдаланилди.
10. Шохларида кўплаб чироқлар бор.
11. Деталлар ва безаклар арт-дўкондан харид қилинган.
12. Қизча жуда бахтиёр! Дарахт шу қадар мустаҳкамки, у уч катта ёшли кишини кўтара олади.
Мавзуга оид
07:07 / 23.08.2024
“Ташаббусли бюджет”да ғолиб лойиҳаларни молиялаштиришга 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади
14:09 / 21.05.2024
26 млрд доллар миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чоралари тасдиқланди
15:44 / 05.04.2024
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир қанча лойиҳалар концепциясига 825 млн сўм ажратди
16:00 / 12.03.2024