Жамият | 15:40 / 11.03.2018
8165
2 дақиқада ўқилади
Ўқувчи-ёшлар десантчилар билан ҳарбий ўқув машғулотларида иштирок этишди
Тошкент ҳарбий округида жойлашган дала-ўқув майдонида ўқувчи-ёшлар десантчилар бўлинмасининг кўргазмали-жанговар машғулотларини кузатишди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда Тошкент давлат аграр университети қошидаги академик лицейнинг махсус гуруҳи, Чирчиқ олимпия захиралари коллежи, умумтаълим мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
Ёшлар нишонларга ўқ отиш, ҳаво-десант, муҳандислик, алоқа, техника тайёргарлиги, жанговар машиналарни бошқариш каби ўқув жойларида иштирок этишди. Машғулотлар давомида ўқувчилар ҳарбий хизматчилар билан турли машқларни бажариб кўришди.