Телекоммуникация соҳасидаги қонунбузарликлар учун жарималар рўйхати кенгайтирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 7.03.2018 йилдаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 185-сон қарори қабул қилинди.
2018 йил 1 июндан бошлаб қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)нинг янги миқдорлари амалга киритилмоқда. Амалдаги миқдорлар ушбу санадан бошлаб ўз кучини йўқотади, деб ёзмоқда Norma.
Рўйхат кенгайтирилди. Қуйида 1.06.2018 йилдан бошлаб жарима солинадиган қонунбузарликларнинг жорий этилаётган турлари кўрсатилган. Масалан, кабель ва эфир-кабель телеэшиттириш, мобил алоқа, маълумотлар узатиш тармоғи, халқаро овозли трафик, телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан кўрсатилувчи хизматлар, статистика ҳисоботини тақдим этиш соҳасидаги қонунбузарликлар рўйхатга киритилди.
Ҳужжат 9.03.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
07:20 / 20.09.2024
Дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш учун жарималар оширилади
22:21 / 18.09.2024
Европа Иттифоқи суди Google’га белгиланган 1,5 млрд евролик жаримани бекор қилди
23:46 / 13.09.2024
Шри-Ланкада капалак ўғрилари 200 минг доллар жаримага тортилди
09:52 / 11.09.2024