Жамоат жойларида энергетик ичимликлар рекламаси ва савдоси тақиқланиши мумкин
Ўзбекистондаги баъзи қонун ҳужжатларига 18 ёшга етмаганларга энергетик ичимликлар сотишни чеклаш таклиф қилинаётган тузатмалар киритилиши мумкин. Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Ўзбекистоннинг баъзи қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқдалар. Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси аъзолари таклиф қилганлар.
Қонун лойиҳасида 18 ёшга етмаганларга энергетик ичимликларни сотиш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари бинолари, жамоат жойлари, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида аудио, визуал ва мультимедиа воситалари қўлланган ҳолда рекламаси ва савдосини амалга оширишни чеклаш таклиф қилинмоқда.
Қонунбузарларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
17:06 / 14.09.2024
Букмекерлик компаниясининг логотипидан фойдаланган реклама агентлиги жаримага тортилди
20:34 / 31.08.2024
“Аввало ўзбек тилида ёзилсин” — Бухорода реклама баннерлари ва лавҳалар нега олиб ташланяпти?
20:16 / 30.07.2024
«Onasini emsin» — Тошкентда ноодатий реклама баннерлари пайдо бўлди
22:52 / 22.07.2024