Жаҳон | 15:35 / 14.03.2018
7920
1 дақиқада ўқилади

Африн кун охиригача эгалланишидан умид қиламан – Эрдўған

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, турк қўшинлари Суриянинг Афринига 14 март, чоршанба куни кечки пайтга қадар киришидан умид қилмоқда. Бу ҳақда у Анқарадаги чиқиши вақтида хабар берди.

«Афринда 3 444 террорчи нейтрал ҳолатга келтирилди. Мен Афринга жуда яқин келишимизни хоҳлайман. Умид қиламанки, Африн кечки пайтга келиб «қулайди», - дея Эрдўғаннинг сўзларини келтиради Habertürk.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған Суриядаги Африн маркази ўраб олингани, Туркия қўшинлари у ерга исталган пайтда кириши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид