Жаҳон | 18:10 / 15.03.2018
35395
1 дақиқада ўқилади
«Россия овозини ўчириши керак» - Британия мудофаа вазири
Буюк Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон Москванинг Британиядан бўлган дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича жавоб чоралари ҳақидаги ваъдасини изоҳлади ва унга «овозни ўчиришни» маслаҳат берди. Бу ҳақда Sky News хабар қилмоқда.
«Биз қиладиган нарса – Россия бизнинг хатти-ҳаракатларимизга қандай жавоб беришини кўриш. Россия Солсберида уюштирган ҳолат, бу шафқатсиз ва ярамас акт. Биз бунга жавоб қайтардик. Ростини айтсак, Россия четга чиқиши ва овозини ўчириши керак», - дея маълум қилди Уильямсон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия ҳам британиялик дипломатларни чиқариб юбориши ҳақида айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
13:50
Латвия Россиянинг транспондерлари ўчиқ қирувчилари ҳақида хабар берди
13:10
Давлат думаси: Кузги чақирув эски қоидалар бўйича ўтказилади
12:10
ФИДE Бош ассамблеяси РФ ва Беларусга қарши санкцияларни бекор қилишни рад этди
09:30