Жаҳон | 22:30 / 20.03.2018
11471
2 дақиқада ўқилади

Австралиялик йўқолган “Боинг” самолётини Google Earth хариталарида топганини таъкидламоқда

Фото: Daily Mail

Австралиялик муҳандис-механик Питер Макмахон Malaysia Airlines авиакомпаниясининг йўқолиб қолган “Боинг” самолётини Google Earth хариталарида топганини айтмоқда. Самолёт 2014 йилда Жанубий Хитой денгизи устидан учиб ўтаётганда йўқолиб қолган. Самолёт фалокатга учраган жой ҳанузгача топилмаган.

Австралияликнинг таъкидлашича, самолёт қолдиқлари Думалоқ оролидан 16 км жанубда, Маврикийдан 22,5 км шимолроқда, яъни океаннинг ўрганилмаган қисмида жойлашган.  

Самолёт иши бўйича Австралияга 4 нафар америкалик терговчи жўнатилган, бироқ Макмахоннинг фикрича, бу терговчилар муҳим ахборотни яширмоқдалар. Унинг фикрича, АҚШ ҳукумати самолёт ўққа тутилгани сабабли уни қидиришдан бош тортмоқда. 

Фото: Wikipedia Commons

“Улар барча олинган маълумот жамиятдан, ҳаттоки ҳукуматимиздан яширилганига ишонч ҳосил қилишди, бироқ нега бундай қилганлар? Улар самолёт топилишини исташмаяпти, чунки самолёт қолдиқларида ўқларнинг кўплаб излари кўриниб турибди ва агар бу аниқланса, янги саволлар пайдо бўлади”, деб айтган Макмахон.

Фото: bigpicture

Биринчи сурат самолётни эслатади.

Фото: bigpicture

Иккинчи сурат эса “Боинг” кабинаси ва олд қисмини эслатади. 

Макмахон Австралия транспорт хавфсизлиги бошқармасига ушбу ҳақда маълумот жўнатган ва бошқармада топилма йўқолган самолёт бўлиши мумкинлиги айтилган.

2014 йил мартда Куала-Лумпурдан Пекинга парвоз қилаётган самолёт парвоз бошлангандан 6 соат ўтиб Ҳинд океанига қулагани тахмин қилинади. Радиолокацион визуализациянинг кўрсатишича, самолёт учувчиси парвознинг биринчи соати йўналишдан кескин оғишган, кейинроқ эса самолёт буткул радарлардан йўқолган. Самолётда 239 киши бўлган, 2016 йил январда уларнинг барчаси ҳалок бўлган, деб топилганлар.

2015 ва 2016 йилларда қанот, қоплама ва закрилканинг бир неча бўлаклари топилган.

Мавзуга оид