Кремль Британиянинг муаммосини маълум қилди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг билдиришича, Британия томони билан маданий мунозара даражаси пасайган. Бу ҳақда RT хабар қилмоқда.
«Афсуски, бу маданият даражаси тўхтамасдан тушиб бормоқда. Байрон, Шекспир ва Конан Дойлнинг ватани, қачонлардир сиёсат ҳамда дипломатияда ажойиб анъаналарга эга бўлган мамлакат сиёсатчилар ўзларига масъулиятсиз баёнотлар беришни одат қилиб олган давлатга айланди. Бу муаммо», - дея айтиб ўтди Песков.
Унинг сўзларига кўра, бу Буюк Британиянинг «аввалдан тахмин қилиб бўлмайдиган душманлик кайфиятидаги» сиёсатидан дарак беради. Песковнинг шунингдек таъкидлашича, Россия томони бундай вазият оқибатларини камайтиришга ва ўз вазифаларига эришиш учун мос ҳамда қулай бўлган шароитларни таъминлашга ҳаракат қиляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ етакчилари Скрипаль ишида Россиянинг қўли борлигини тан олишганди.
Мавзуга оид
13:50
Латвия Россиянинг транспондерлари ўчиқ қирувчилари ҳақида хабар берди
13:10
Давлат думаси: Кузги чақирув эски қоидалар бўйича ўтказилади
12:10
ФИДE Бош ассамблеяси РФ ва Беларусга қарши санкцияларни бекор қилишни рад этди
09:30