Меҳмонхона ва ресторанлар ходимлари малакасини оширишга қаратилган курслар ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги марказ меҳмонхона-ресторан сектори ходимлари малакасини ошириш бўйича қатор курсларни ташкил қилмоқда. Мазкур ўқув машғулотлари "Туристик хизматлар. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар" тўғрисидаги Oʻz DSt 3220:2017 давлат стандартини жорий қилиш доирасида ўтказилади. Курслар "upgrade" режимида ўтади.
Ўқув машғулотлари қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
- Меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув воситалари хизматчиларини қайта тайёрлаш курси;
- Меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув воситалари администраторларини қайта тайёрлаш курси;
- Меҳмонхона-ресторан сектори ошпазларининг малакасини ошириш курси;
- Меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув воситалари администраторлари малакасини ошириш курси;
- Меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув воситалари раҳбарларининг малакасини ошириш курси.
Мазкур курсларнинг мақсади ходимларнинг профессионал билим даражаларини ошириш, ишбилармонлик фазилатларини такомиллаштириш, назарий ва амалий билимларини меҳмонхона саноатининг замонавий талабларига жавоб берадиган даражада янгилаш, касбий масалаларни ҳал қилишнинг замонавий усулларини ўзлаштиришдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, курслар камида 20 кишилик таркиб йиғилгандагина очилади.
Мавзуга оид
13:39
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда қўшма туристик йўналиш яратилиши мумкин
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024