Энг хавфсиз батареяларга эга 5 та смартфон маълум қилинди
IGN Tech агентлиги мутахассислари энг хавфсиз ва ишончли батареяларга эгалиги билан ажралиб тура оладиган 5 та смартфондан иборат рейтингни тузишди. Бу ҳақда HotGeo портали хабар бермоқда.
Кўпчилик фойдаланувчилар янги смартфонларининг батареялари вақт ўтиши билан шишиб, портлаб кетиши мумкинлигидан хавотир билдиришади. Айнан шундай ҳолат аввалги йил Samsung смартфонлари билан юз берганди. Америкалик мутахассислар смартфон бозоридаги барча янги қурилмаларни ўрганиб, батареялари мутлақ хавфсиз ҳисобланувчи 5 гаджет мавжудлиги ҳақидаги фикрга келишди.
Рейтингда 1- ва 2-ўринлар iPhone X ва iPhone 8 Plus смартфонларига берилди. Бу қурилмаларнинг батареялари сиғими мос равишда 2716 мА-соат ва 2675 мА-соатни ташкил қилади.
3-ўринга батареяси сиғими 3000 мА-соатни ташкил қилувчи Samsung Galaxy S8 лойиқ деб топилди. Шунингдек, рейтингда мос равишда 4- ва 5-ўринни эгаллаган, батареялари сиғими 2700 мА-соат бўлган Google Pixel 2 ва 3300 мА-соат бўлган LG V3 ҳам энг хавфсиз смартфонлар деб топилган.
Мавзуга оид
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
10:30 / 09.10.2024
Хитойлик олимлар Марс атмосферасидан энергия ишлаб чиқарадиган батареяни яратди
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024