Ўзбекистон | 10:57 / 26.03.2018
15023
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги ТРИБларда бепул WI-FI тармоқлари пайдо бўлди

Тошкент шаҳридаги янгидан ташкил этилган ва амалдаги туманлараро рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон олиш бўлимларида бепул интернет тармоғига уланди. ИИВ раҳбари ўринбосари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев Яккасарой тумани ИИБда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилди. 

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев

Рўйхатдан ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш, алмаштириш каби жараёнларда қўшимча қулайликларни барпо этиш мақсадида шундай чора кўрилган. Бундан ташқари, барча бўлимларда фуқароларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида қўшимча дарчалар ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Тошкент шаҳрида 5та туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимлари мавжуд. ШИИББ ЙҲХБ бош имтиҳон олиш маркази ҳамда барча бўлимлар душанба кунлари ҳам фаолият кўрсатиши йўлга қўйилди. 

Мавзуга оид