Ўзбекистон | 13:29 / 27.03.2018
11294
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Афғонистон билан уч томонлама консорциум тузишни таклиф қилди 

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрида давом этаётган «Тинчлик жараёни хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференция давомида Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида агросаноатни ривожлантириш бўйича уч томонлама консорциум тузиш ва машинасозликни ривожлантириш таклифлари билдирилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

«Биз саноатни ривожлантириш ва ижтимоий масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилиш Афғонистон учун фақат фойда келтиради, деб биламиз. Шу туфайли, Тожикистон иштирокида Қирғизистон ва Афғонистон ўртасида уч томонлама агросаноатни ривожлантириш бўйича консорциум тузишни таклиф қиламиз.

Шунингдек, бош штаби Бишкек шаҳрида иш олиб борувчи Афғонистон масалаларини тадқиқ этувчи марказни ишга тушириш лозимлигини айтмоқчиман. Бугунги кунда 300дан ортиқ афғонистонлик ёшлар Қирғизистонда таҳсил олмоқда. Ўйлайманки, бу тажриба бошқалар учун ҳам асқатади», - дейди Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев.

Мавзуга оид