Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 30 март куни Тошкент вақти билан соат 03:54да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 360 км узоқликда жанубий йўналишда Тожикистон Республикаси ҳудудида қайт этилган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Зилзила магнитудаси марказда 5,8 баллни ташкил этган. Зилзила кучи Тошкент шаҳрида 2 балл, Самарқандда 2 балл, Сирдарёда 2 балл, Фарғонада 2 балл, Наманганда 2 балл, Андижонда 2 балл, Жиззахда 2 балл, Қашқадарёда 2 балл, Сурхондарёда 2-3 баллни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган. Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Мавзуга оид
10:55 / 22.09.2024
Катта Чимён тоғида адашиб қолган тўрт киши қутқарилди
17:03 / 11.09.2024
Бойсундаги кондан чиқаётган газ яқин кунларда жиловланади — ФВВ
13:40 / 06.09.2024
Россия ФВВ раҳбарининг собиқ ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
18:11 / 05.09.2024