Фан-техника | 18:00 / 01.04.2018
15322
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi «ақлли» соатлари сотувларига старт берилди 

Xiaomi компанияси ўзининг Amazfit Smart Sports Watch 2 соатлари тақдимотини ўтказди. "Ақлли" соатлар спорт билан шуғулланувчи ва фаол турмуш тарзига риоя қилувчи кишилар учун айни муддао. Қурилма сотувларига старт берилди.

Фото: Xiaomi 

Маълумотларга кўра, Xiaomi Amazfit Smart Sports Watch 2 дисплейи ёқут шиша билан ҳимояланган. Қолган қисми  зангламайдиган 316L пўлатдан ишланган мустаҳкам корпус билан қопланган. Шу тариқа ишлаб чиқарувчилар IP68 стандартига мувофиқ нам ва чангдан ҳимояланишга эришишган. 

Фото: Xiaomi 

Қурилмани турли иш режимларига созлаш мумкин. У фойдаланувчига 11 турли спорт шаблонини тақдим эта олади. Девайсни шу тариқа югуриш, сузиш, триатлон, альпинизм, пиёда сайр қилиш ва бошқаларга созлаш мумкин. Шунингдек қулайлик учун соатларнинг аппарат платформасига GPS-модули киритилган.

Фото: Xiaomi 

Amazfit Smart Sports Watch 2 меъёрий режимда қўлланилса, унинг батареяси заряди тахминан 5 кунга етади. Қурилмадан фаол фойдаланилганда эса унинг аккумулятори 35 соатгача ишлайди. 

 

Мавзуга оид