Жамият | 18:20 / 01.04.2018
36207
2 дақиқада ўқилади

Зангиота тумани ҳокимлиги 5 йигитни уйлантирди

2018 йил 31 март куни Тошкент вилояти Зангиота тумани “Шукурона” тўйхонасида  Далагузар, Эски-қаъла, Абдужалилбоб, Ўртаовул, Зарафшон маҳалла фуқароларидан кам таъминланган, оиласида ногирони бор, чин етим вояга етган фуқароларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди. Унда ушбу маҳалларда истиқомат қилувчи 5 нафар келин ва куёв никоҳ ришталари боғлашди. 

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

Оилаларнинг мебель жиҳозлари, келин кўйлаклари, куёв либослари олиб берилди. Никоҳ тўйи жараёнида 5 та электр печка Зангиота тумани ҳокими А.У.Тамикаев томонидан совға қилинди.

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

Маҳалла фаоллари билан хамкорликда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тўй ўтказувчи оилаларнинг тўй кунлари аниқланиб, ФҲДЁ бўлими билан ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилган. Ҳар бир маҳаллада тўй ва бошқа маросимларни ўтказишда йўл қўйилаётган ортиқча дабдабаларни бартараф этиш, исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида шарқона қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар моҳияти юзасидан тўй ва маракаларни ихчамлаштириш бўйича жами 402 та тадбир ўтказилди.

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

Барча фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги Яраштириш (тўй) комиссиялари таркиби низом талаблари асосида қайта кўриб чиқилиб, янги Низомга мослаштирилди.

Йигит ва қизларни ҳаётга руҳий-маънавий жиҳатдан тўлиқ тайёрлаш, уларда ҳаётга масъулият ҳиссини уйғотиш, ҳаётдаги вазифалари, никоҳ мажбуриятлари, тиббий кўрикнинг аҳамияти, оила ва никоҳ муносабатларининг қонунийлиги юзасидан ҳамкорликда тарғибот ишларини олиб борилди.

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

 

Мавзуга оид