ДХХ раиси ШҲТ МАТТ директори билан учрашди
2018 йилнинг 30 март куни ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) ижроия қўмитаси қароргоҳида ШҲТ МАТТ ижроия қўмитаси директори Е.Сисоевнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ижроия қўмитаси директори Ўзбекистон ДХХ раисини ШҲТ МАТТ шаклланиши ва ривожланиши тарихи, унинг тузилмаси, вазифалари ва асосий иш йўналишлари билан таништирди. Таъкидланишича, МАТТнинг сўнгги 15 йиллик фаолияти давомида ШҲТга аъзо давлатлар тегишли органлари ўртасида ўзаро ишончли муносабатлар ўрнатилди. У Ўзбекистон ва унинг Давлат хавфсизлик хизмати томонидан берилаётган кўмак учун миннатдорлик изҳор қилди.
Ихтиёр Абдуллаев МАТТ минтақавий хавфсизлик тизими ва терроризмга қарши курашиш чораларини йўлга қўйишда муҳим ўрин тутишини, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар тегишли органлари ўртасидаги ишончли муносабатларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш лозимлигини қайд этди.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
16:46 / 09.11.2024
Учта вилоят ва Тошкент шаҳрида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
14:41 / 06.11.2024