Жаҳон | 08:45 / 02.04.2018
9389
2 дақиқада ўқилади

Лондон қотилликлар бўйича илк бор Нью-Йоркни ортда қолдирди – ОАВ

Фото: TASS

Лондон охирги икки ой – февраль-март натижаларига кўра илк бор замонавий тарихда қотилликлар сони бўйича Нью-Йоркни ортда қолдирди. Бу ҳақда The Independent on Sunday нашри хабар бермоқда

Нашр маълумотларига кўра, Лондонда қотилликлар сони кескин ошиши кузатилмоқда. Февралда Лондонда 15 та, Нью-Йоркда эса 14 та қотиллик содир этилган. Лондон бу кўрсаткич бўйича АҚШнинг энг йирик шаҳрини мартда ҳам ортда қолдирди: 22 та қотилликка 21 та қотиллик. 

Совуқ қурол ишлатилган ҳолда содир этилувчи жиноятлар ҳозирда Англия ва Уэльсда 2011 йилдан бери максимал даражада бўлмоқда, у ўтган йил 12 фоизга ошган.

Лондон ва Нью-Йорк шаҳарларнинг маъмурий чегаралари ҳисобга олинса, аҳолиси сони бўйича деярли тенг (мос равишда, 8,8 ва 8,6 млн киши). Бироқ Нью-Йорк ўз атрофидаги ҳудудлар билан ҳисобланса, аҳолиси Лондоннникидан анча кўпроқни ташкил қилади. 

Шу билан бирга Лондон анъанавий равишда Нью-Йоркка нисбатан хавфсизроқ шаҳар ҳисобланади. Ўтган йил натижаларига кўра, Лондонда содир этилган қотилликлар сони Нью-Йоркдагидан 2 баробар кам бўлган.

Мавзуга оид