Жаҳон | 16:10 / 03.04.2018
7741
1 дақиқада ўқилади

НАТО россиялик дипломатларга виза беришдан бош тортди

Фото: Reuters

НАТОда Россиядан бўлган дипломатларга визалар берилмайди. Ушбу дипломатлар Россияга қайтариб юборилган ҳамкасбларини алмаштириши лозим эди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, етти кишига рад жавоби берилди. Брюсселда яна уч ходимга виза берилмаслиги ҳақида маълум қилишган», - дея айтиб ўтган Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Александр Грушко.

Аввалроқ НАТО бош котиби россиялик етти дипломат ватанига қайтариб юборилиши ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид