Жаҳон | 00:49 / 04.04.2018
22341
2 дақиқада ўқилади

Burger King мижози қирғизистонлик ишчини камситгани учун пушаймон еди (видео)

Интернетда Россиядаги Burger King тамаддихоналар тармоғида мижоз ва ишчи ўртасида чиққан можаро видеоси пайдо бўлди. Мижозлардан бири тамаддихонада ишлаган қирғизистонлик йигитни камситмоқчи бўлган.
     
Видеода соқолли эркак стойка олдида картошка фрини истеъмол қилаётганини кўриш мумкин. У бирдан рўпарасида турган қирғизистонлик йигитга фриларни ота бошлайди. Ишчи камситиққа чидай олмай, мижозга қўлида турган чекларни улоқтиради.

Шундан кейин мижоз стойка устида турган нарсаларни йигитга улоқтира бошлайди.

Бу орада кафенинг бошқа бир ходими ва унинг ортидан қирғизистонлик йигит ишчи ҳудуддан чиқиш эшиги томон йўл оладилар ва мижоз билан муштлашиб кетадилар. 

Баъзи маълумотларга кўра, кафе маъмурияти безори мижоз томонини олиб, сурбетликка жавоб қайтара олган ишчисини бўшатиб юборган.  

Ижтимоий тармоқларнинг аксарият фойдаланувчилари қирғизистонлик йигитни қўллаб-қувватлашган ва унинг ўрнида улар ҳам худди шундай йўл тутган бўлишларини айтишган.  

Мавзуга оид