12 йилга «кесилган» ҳоким оқланди
«XXI аср» газетасида чоп этилган «Ўн йилга чўзилган оқлов ёхуд Нурулла Қаюмов бошидан кечган ажиб савдолар хусусида» сарлавҳали мақолада ноҳақ қамалган ҳокимнинг ҳаёти ҳақида сўз боради. Айни пайтда Нурулла Қаюмов озодликка чиқарилган.
Мақолада қайд этилишича, 2004-2007 йиллар Чироқчи туман ҳокими бўлиб ишлаган Н.Қаюмов Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2008 йил 29 февралдаги ҳукми билан 12 йилга озодликдан маҳрум этилган. Газета собиқ ҳокимга қўйилган айбловлар уйдирма ва сохта эканини иддао қилади. Терговда ҳокимни кўчатларни ўз вақтида суғормагани, Президент қарори билан ногиронлар интернатига совға қилинган «Дамас» автомашинасидан ҳам хато топилиб «дело»га тикилгани эътироф этилади.
Мақолада «столбани қамашга асос топган» идоралар ана шу тариқа ҳокимга айб таққани, ҳокимга қарши сохта жабрланувчи ясалгани таъкидланади. Шунингдек, ноҳақ қамалган Н.Қаюмов тергов ҳибсхонасида сақланаётган пайтда онасидан ажраб қолгани ва ўз онасининг маракасига бора олмагани, ноҳақ қамалганидан сўнг бир акасининг инфарктга чалингани, бир акаси эса вафот этгани ҳақида сўз боради.
Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил 21 октябридаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзолаганидан сўнг, Н.Қаюмовнинг озодликка чиқарилганди. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатининг 2017 йил 23 ноябрдаги ажрими билан у барча айб эпизодлари бўйича айбсиз деб топилиб, реабилитация қилиш йўли билан оқлангани эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 310-моддасида қайд этилганидек, «қонунга хилоф равишда ҳукм қилингани, қонунга хилоф равишда тиббий муассасага жойлаштирилгани, эҳтиёт чораси тариқасида қонунга хилоф равишда қамоққа олингани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани туфайли ишдан (лавозимидан) озод қилинган ёки ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши муносабати билан лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилган шахс олдин ишлаган ишига (лавозимига) тикланиши лозим».
Мавзуга оид
17:40 / 14.11.2024
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
14:36 / 13.11.2024
Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
13:17 / 20.10.2024