Жаҳон | 19:24 / 05.04.2018
12619
2 дақиқада ўқилади

2017 йилда ШҲТ давлатларининг қанча фуқароси жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлгани маълум

Фото: AP

2017 йилда ШҲТ давлатлари махсус хизматлари томонидан ШҲТга аъзо давлатларнинг 800дан ортиқ фуқароси хорижга халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилиш учун чиқиб кетмоқчи бўлганида ёки ортга қайтаётганида аниқланган. Бу ҳақда ШҲТ Минтақавий аксилтеррорчилик тузилмаси Ижроия қўмитасидан хабар беришган.

"Ўтган йили ШҲТга аъзо давлатлар махсус хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан террорчилик, айирмачилик ва экстремистик характердаги жиноятларни содир этиш ёки содир этганликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган шахсларнинг қидириш Ягона реестрига 900дан ортиқ шахс киритилди, - дея айтиб ўтишди ижроия қўмитадан. - Халқаро террорчилик ташкилотлари сафида қуролли можароларда қатнашиш учун чиқиб кетмоқчи бўлган ёки шундан сўнг ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳудудига қайтаётган шахсларни ҳисобга олиш рўйхатига 800дан ортиқ шахс ҳақидаги маълумот киритилди".

ШҲТ МАТТ Кенгаши сешанба куни 2017 йилдаги иш якунларини сарҳисоб қилди. "ШҲТ давлатлари ваколатли органлари томонидан ИШИД, “Жабҳот ан-Нусра”, “Ҳизб ут-Таҳрир”, “Туркистон исломий ҳаракати”нинг қонунларга қарши фаолияти тўғрисида маълумот алмашилди", - дея хабар беришган ШҲТ МАТТдан. 

Мавзуга оид