АҚШда россиялик олигархлар сўроқ қилинди
АҚШнинг “Россия иши” бўйича махсус прокурори Роберт Мюллер жамоаси россиялик камида икки нафар олигархни сўроқ қилган. Бу ҳақда CNN вазиятдан таниш манбаларга асосан хабар бермоқда.
Шу билан бирга, сўроқ қилинган россияликлар исми ошкор этилмади. Телеканал маълумотларига кўра, терговчилар улардан бирини Нью-Йорк аэропортида, у ўзининг шахсий самолётида қўнганида сўроқ қилишган. Улар ушбу шахснинг электрон қурилмаларини ҳам кўздан кечиришгани айтилмоқда.
Россиялик яна бир фуқаро ҳам АҚШга кириш чоғида сўроқ учун тўхтатилган. Бундан ташқари, Мюллернинг терговчилари сўнгги вақтларда Қўшма Штатлар ҳудудида бўлмаган яна бир олигархга кўнгилли равишда учрашув ўтказиш борасида мурожаат йўллашди.
Телеканал маълумотларига кўра, “Россия иши” бўйича терговчиларни олигархлар Дональд Трамп кампаниясини молиялаштиришга пул ажратгани билан боғлиқ масала қизиқтиряпти – бевосита ёки билвосита йўл орқали. Таъкидланишича, аввалроқ Мюллер жамоаси россиялик бойларга қизиқаётгани ҳақида маълум қилинмаганди.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024