Ўзбекистон | 19:46 / 06.04.2018
51039
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Tashkent City лойиҳалари билан танишди

Tashkent City халқаро бизнес маркази қурилиши президентнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Давлат раҳбари аввал ҳам бу ерга ташриф буюриб, ташкилий, молиявий масалалар юзасидан кўрсатмалар берган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилаётган мазкур замонавий комплексда бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни Tashkent City қурилиш участкасида бўлди. Беш юлдузли меҳмонхона ва конгресс-хол қурилишининг бориши билан танишди. 

Мазкур иншоотларни замонавий ва сифатли қилиб қуриш, йирик халқаро анжуманларни ўтказиш учун кенг имкониятлар яратиш, геология, сейсмология ва иқлим шароитларини ҳисобга олиш бўйича топшириқлар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Мавзуга оид