«5:0». Сурхон ўғлони Санжар Турсунов Термизда ғалаба қилди
Бутунжаҳон бокс серияси — WSB тоифасига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Venezuela Caciques» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг бешинчи жанги бўлиб ўтди.
-91 кг вазн тоифасида рингга чиққан Санжар Турсунов «Venezuela Caciques» вакили Хуан Висенте Диасга қарши жанг ўтказди. Баҳс рефереси иккинчи раундда Турсунов фойдасига ҳисобни очди. Тўртинчи раундга келиб, рефере яна бир марта Санжар фойдасига ҳисобни қайд этди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, беш раунд давом этган жангда ҳакамлар қарорига кўра «Uzbek Tigers» вакили, Сурхон ўғлони Санжар Турсунов 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Venezuela Caciques» жамоалари ўртасидаги умумий ҳисоб 5:0 кўринишини олди.
Шундай қилиб, C1 жамоа ўйинлари якунига етди. Шу куннинг ўзида C2 жамоасидан ўрин олган жанглар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз: Дастлабки баҳсда -49 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Нодиржон Мирзааҳмедов «Venezuela Caciques» вакили Луис Васкес Поланконинг дисквалификация қилиниши туфайли ғалаба қозонди. Шундан сўнг -56 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Шаҳобиддин Зоиров рақиби Йоэль Финолни 3:0 ҳисобида енгди. -64 кг вазн тоифасида эса ўзбекистонлик боксчи Алиёр Норалиев рингдаги рақиби Кристиан Паласиони ҳам худди шу ҳисобда мағлуб эта олди. Тўртинчи баҳсда -75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Исроил Мадримов венесуэлалик боксчи Кейбер Гонсалес устидан ғолиб бўлди.
Мавзуга оид
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024