Спорт | 10:31 / 09.04.2018
16058
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик 12 ёшли шахматчи қиз Осиё чемпионига айланди

8 апрель куни Таиланд давлатининг Чаингмай шаҳрида шахмат бўйича 8, 10, 12, 14, 16 ва 18 ёшгача ўсмирлар ўртасида блиц йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионат 9 турдан иборатдан бўлиб, швейцарча тизимда, 3+2 вақт назорати бўйича ташкил этилди.  

KUN.UZ’га Шахмат федерациясидан маълум қилишларича, мусобақа натижаларига қўра, 12 ёшгача қизлар ўртасида Умида Омонова 9 имкониятдан 7,5 очко жамғарди ва Вьетнам, Ҳиндистондан бўлган рақибаларини ортда қолдириб, Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.  

Фото:  Шахмат федерацияси
Фото:  Шахмат федерацияси

Шунингдек, Абдималик Абдисалимов 16 ёшгача ўғил болалар ўртасида Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди. 

9 апрель куни мусобақанинг стандарт йўналишининг сўнгги тури старт олган бўлиб, унда Умида Омонова ҳамда Абдималик Абдисалимов навбатдаги Осиё чемпионати медаллари учун юқори имкониятга эга.

 

Мавзуга оид