Спорт | 11:30 / 10.04.2018
11819
1 дақиқада ўқилади

Топ-5 лигаларнинг энг яхши дарвозабони маълум бўлди

Фото: Marca

Примера доирасидаги «Реал» - «Атлетико» (1:1) ўйинида мезбонлар рақиб дарвозасига 8та зарба йўллаб, атиги 1та гол урдилар. Бу беллашувда «матрасчилар» дарвозабони Ян Облак ишончли ўйини билан жамоадошлари жонига оро кирди.

Opta хабарига кўра, Облак топ-5 лигалари дарвозабонлари ичида сэйвлар кўрсаткичи бўйича энг яхши натижага эга. Футболчи ўз дарвозаси томон йўлланган зарбаларнинг 85 фоизини қайтаришга эришган.

Испания чемпионатида «Атлетико» 31та ўйинда бор йўғи 15та гол ўтказиб, бу кўрсаткич бўйича пешқадамлик қилмоқда.

Мавзуга оид