Жамият | 21:55 / 10.04.2018
12619
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик қорилар Қувайтдаги халқаро Қуръон мусобақасига йўл олишди

Фото: Azon.uz

9 апрель куни ўзбекистонлик қорилар Кувайтда ўтказиладиган 9-халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун Тошкент аэропортидан жўнаб кетишди. Бу ҳақда Azon.uz хабар берган.

Ўзбекистонлик икки вакил Кувайтда ўтказиладиган Қуръон мусобақасида ҳифз (30 пора бўйича) ва тиловат йўналиши бўйича иштирок этади. Ҳифз йўналиши бўйича 2017 йилда Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақасининг олий ўрин соҳиби, Тошкент Ислом институти талабаси Абдулазиз қори Раҳмонберди, тиловат йўналишидан «Ҳазрати Имом» масжиди ноиб имоми Исмоил қори Қурбонов Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилади.

Фото: Azon.uz

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кувайтнинг Адлия ва дин ишлари вазири Доктор Фаҳад Афаси жорий йилги мусобақадан кўпроқ одам манфаат кўрсин, деган мақсадда хориж давлатлардан имкон қадар Қуръонни ёд олган кўп вакил иштирок этишини таъминлашга ҳаракат қилинаётгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Мавзуга оид