Ўзбекистон | 23:38 / 12.04.2018
39370
3 дақиқада ўқилади

Зокиржон Алматов Сурхондарёда жиноятчиликка қарши кураш масаласини ўрганмоқда

Жорий йилнинг 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати Kun.uz'га хабар бермоқда.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” ҳамда Денов тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Термиз шаҳар, Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Музработ, Шеробод, Қизириқ, Бойсун, Қумқўрғон, Шўрчи, Денов, Олтинсой, Сариосиё ва Узун туманлари ИИБ ходимлари, ушбу туманлар ҳокимининг Хотин қизлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи кенгашлари раислари, бош имом хатиблар ҳамда бошқа жамоатчилик институти вакиллари билан жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактикаси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда осойишталикларини таъминлаш, ёшларни турли ёт ғоялардан сақлаш борасида узвий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматов, Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Сатволдиев кун тартибида кўрилаётган масала юзасидан ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар давомида яъни 2017 йил ва 2018 йилнинг ҳозирги кунига қадар Ички ишлар органлари билан боғлиқ 40 дан ошиқ Фармон ва қарорлар қабул қилинганлигини, буларнинг барчасидан кўзланган мақсад ва қўйилаётган талаблар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоатчилик вакиллари, ёшлар иттифоқи вакиллари ва имом хатиблар билан ҳамкорликда ишларни ташкиллаштириш, ўсиб келаётган ёшларни ёт ғоялардан асраш ва уларни ҳар-хил оқимларга кириб қолишларини олдини олиш ва гиёҳвандликка аралашиб қолишидан асраш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди.

Алматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Термиз шаҳридаги 1-сонли шаҳар ички ишлар бўлинмаси, Денов ҳамда Сариосиё туманларининг таянч пунктларида ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда самарали фаолият олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Мавзуга оид