Ўзбекистон | 18:33 / 13.04.2018
42752
1 дақиқада ўқилади

Қўқон шаҳри ҳокими ўзгарди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Энди бу лавозимда Маъруф Усмонов ишлайди. 

Aрхив фото/Маъруф Усмонов

 
KUN.UZ манбасининг хабар беришича, Маъруф Усмонов Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши раиси лавозимидан озод этилиб, Қўқон шаҳрига ҳоким этиб тайинланган. 

Маъруф Усмонов 2004-2006 йилларда ҳам Қўқон шаҳри ҳокими сифатида ишлаган. Бундан ташқари, у турли йиллар давомида прокуратура органларида фаолият юритган, Тошкент ва  Фарғона вилояти прокуратураларида масъул лавозимларда ишлаган. 

Шу пайтга қадар Қўқон шаҳри ҳокими сифатида ишлаб келаётган Раҳматали Жалилов қайси ишга ўтказилгани, Судьялар олий кенгашига ким янги раис этиб тайинлангани ҳозирча номаълум.

Фото: Раҳматали Жалилов / Kun.uz

Мавзуга оид