Андижон ва Қозоғистоннинг Олма-ота вилоятлари ўртасида қардошлик Меморандуми имзоланди
13 апрель куни Андижон вилоятига Қозоғистон Республикаси Олма-ота вилоятидан расмий делегация ташриф буюрди. Қардош мамлакатдан келган меҳмонлар билан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан қабул уюштирилиб, унда икки вилоят ўртасида узоқ келажакка мўлжалланган иқтисодий, савдо, илмий ва маданий алоқаларни ривожлантириш учун қилинажак режалар ҳақида сўз борди.
Олма-ота вилояти ҳокими Амандык Баталов йиғилганларга ўз ҳудудини таништириб, ўлканинг табиати, мавжуд саноат ва ишлаб чиқариш соҳалари, туристик йўналишлар ҳақида тушунча берди. Ўз ўрнида Андижон вилояти ҳокими 2017 йилда вилоят ва Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси 121 миллион АҚШ долларини ташкил этгани, Андижондан қўшни давлатга автомобил, эҳтиёт қисмлар, текстиль маҳсулотлари, пойабзал экспорт қилиниши ва ўз навбатида Қозоғистондан ун, шакар, ёғоч, қора металл, битум, цемент ва бошқа маҳсулотлар келтирилишига тўхталди.
Тадбир сўнгида ҳар икки вилоят ҳокимлари иқтисодий, савдо ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро келишув Меморандумига имзо чекдилар.
Меҳмонлар Асакадаги автомобил заводи, “Боғи Бобур” истироҳат боғи, Ҳўжаободдаги “SAMO” ва “Барчиной” текстиль корхоналари, “Навигул” логистика маркази, Андижон туманидаги инсулин ишлаб чиқарувчи фармацевтика корхоналарида бўлишди.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
16:57 / 19.09.2024
Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркордан 20 млн сўм олган ЭТК муҳандислари ушланди
10:00 / 13.09.2024
Хитой Андижонда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
20:05 / 12.09.2024
Ҳудудларда тадбиркорлар қуёш панелларини ўрнатишга мажбурланмоқда. Вазирлик томошабинми?
09:50 / 11.09.2024