Жаҳон | 16:10 / 15.04.2018
6393
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда толиблар ҳужуми натижасида 4 нафар полициячи ҳалок бўлди

Фото: AFP / Jawed Tanveer

Афғонистон шарқидаги назорат-ўтиш пунктида "Толибон" радикал ҳаракати жангариларининг ҳужуми натижасида 4 нафар афғон полициячиси ҳалок бўлди, яна 5 нафари жабрланди. 1TV телеканали расмийлардан бирининг маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, ҳужум Ғазний вилоятининг Жагату туманида рўй берган. 

Сўнгги ойларда Афғонистондаги вазият сезиларли даражада ёмонлашди. Аввал мамлакатнинг қишлоқ ерларидаги катта ҳудудга эгалик қилган "Толибон" радикал ҳаракати йирик шаҳарларига ҳужум қила бошлади. Шунингдек мамлакат ҳудудида ИШИДнинг таъсири кучайди.

Мавзуга оид