"Қуёш куни": КХДР биринчи доҳийсининг таваллуд кунини нишонламоқда (фотожамланма)
Шимолий Корея амалдаги давлат раҳбари Ким Чен Иннинг бобоси Ким Ир Сеннинг таваллуд кунини мамлакатнинг асосий байрами Қуёш куни сифатида нишонламоқда. "Киодо" агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Эрта тонгдан Мансудэ тепалигидаги Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир монументларига гулдасталар қўйилмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, шаҳарда ракеталар тасвири туширилган плакатлар, жанговор мазмундаги шиорлар кузатилмади, дейилади агентликда. Байрам муносабати билан Пхеньянда гуллар - давлат асосчиси шарафига номланган махсус етиштирилган орхидеялар кўргазмаси очилди. Кўргазмада Сурия президенти Башар Асаднинг байрам муносабати билан совға қилган гуллари ҳам қайд этилди. Таъкидлаш жоизки, расмий Пхеньян Ғарб коалицияси томонидан Сурияга берилган зарбалар бўйича ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдирмади.
Куни кеча Пхеньянда Қуёш куни байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари Ким Чен Ин қатнашмади, Олий халқ кенгаши президиуми раиси Ким Ён Нам нутқ сўзлади. У ўз нутқида КХДРнинг ядровий ва ракета дастурларидаги муваффақиятларини тилга олмади.
Бу келгуси ҳафтада КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ўртасида бўлиб ўтиши кутилаётган музокаралар, шунингдек май ойи охири - июнь ойи бошига мўлжалланган Ким Чен Иннинг АҚШ президенти Дональд Трампнинг учрашуви билан боғлиқ.
Ким Ир Сен, 1992 йил
Шимолий Кореяда Қуёш кунининг нишонланиши, 2018 йилнинг 12 апрели
Ким Ир Сен СССРга ташрифи давомида, 1984 йил
Ким Чен Ин Ким Ир Сен сурати ёнида, 2013 йил
КХДР аҳолиси Ким Ир Сен ва унинг ўғли Ким Чен Ир ҳайкаллари олдида
Ким Ир Сен биринчи турмуш ўртоғи ва ўғли Ким Чен Ир билан тасвирланган сурат
Ким Ир Сен СССРга ташрифи давомида, 1984 йил
Ким Ир Сен биринчи турмуш ўртоғи ва ўғли Ким Чен Ир билан
Пхеньян марказий майдонида Ким Ир Сен таваллуд айёмининг 100 йиллиги шарафига парад, 2012 йил
Шимолий Кореянинг иккинчи доҳийси Ким Чен Ирнинг танаси жойланган шиша тобут унинг отаси Ким Ир Сен тобутининг ёнида Кимсусан хотира мавзолейида
Мавзуга оид
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
20:19 / 13.09.2024
КХДР ядровий қурол учун мўлжалланган уран бойитиладиган завод суратларини эълон қилди
20:56 / 05.09.2024