Ўзбекистон | 11:44 / 16.04.2018
17963
1 дақиқада ўқилади

30 ёшли Ислом Бегжанов Нукус тумани ҳокимига ўринбосар бўлди

Фото: Kruz.uz

Ислом Баҳодирович Бегжанов Нукус тумани ҳокимининг қишлоқ хўжаликлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kruz туман ҳокимлигига асосан хабар бермоқда.

И.Бегжанов 1987 йил 5 июнда Чимбой туманида туғилган. 2010 йили Тошкент Аграр университети Нукус филиалини битирган.

Шу кунга қадар дон экинлари тухумгарчилиги Республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид