Жамият | 17:13 / 18.04.2018
30361
1 дақиқада ўқилади

“Ғишткўприк” чегара-божхона комплексида катта миқдордаги валюта қўлга олинди

Республика божхоначилари томонидан нақд хорижий валюталарнинг мамлакатдан ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона комплексида қўшни давлатга йўл олган фуқаро А.С холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, ушбу шахс кийимлари остидан белига боғлаб олган белбоғи орасига ҳамда ҳар иккала оёғидаги пайпоқлари ичига 10 миллион қозоқ тенгеси ҳамда 528 минг 630 Россия рублини яшириб, олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

 

Мавзуга оид