Ўзбекистон | 17:34 / 23.04.2018
49281
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 17та ҳужжат имзоланди

Кўксаройдаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Қўшма баёнотни имзолашган.

Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо уйлари очиш, ишбилармонлар кенгаши ташкил этиш бўйича, шунингдек, транспорт, транзит, қишлоқ хўжалиги, фан-техника, касаба уюшмалари, спорт ва бошқа соҳаларга доир 17та ҳужжат имзоланди.

Бундан ташқари, ташриф доирасида олий ўқув юртлари ўртасида ва ахборот-коммуникация соҳаларида 15та ҳужжат қабул қилинди. 

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президентлар музокаралар, одатдагидек, очиқ ва самимий, ишчанлик руҳида ўтганини, эришилган келишувлардан хурсандлигини таъкидлашди.

«2017 йил Ўзбекистон ва Туркманистон муносабатларида тарихий йил бўлди. Ҳозирги кунда ҳамма келишувларимиз тўла амалга ошириляпти. Бугунги учрашувимиз ҳам жуда самарали бўлди. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни чуқур, ҳар томонлама муҳокама қилдик. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, бу борада ҳал этилмаган масалалар қолмади. Барча йўналишлар бўйича ўзаро англашувга эришдик. Шу асосда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини белгилаб олдик. Биз нимаики қилаётган бўлсак, халқларимиз учун, болаларимизнинг келажаги учун, деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид