Жаҳон | 16:00 / 24.04.2018
20551
1 дақиқада ўқилади

Ёш қиз ваннага тушиб кетган телефон туфайли ҳалок бўлди

Фото: РИА Новости /Михаил Воскресенский

Россиянинг Красноярск шаҳрида ёш қиз сувга мобил телефонини тушириб юборгач, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг минтақа бўйича бошқармаси хабар берган.

«Терговнинг дастлабки версиясига кўра, 2018 йилнинг 19 апрель куни кечки вақтда қиз ваннахонада бўлган. Орадан бироз вақт ўтиб унинг онаси бақирган овозини эшитган ва эшикни тақиллата бошлаган, бироқ жавоб қайтарилмаган. Қариндошлар қулфни синдиришганида, бола ҳаётдан кўз юмиб бўлгани аниқланди. У электр токи туфайли вафот этган», - дейилади хабарда.

Тахминларга кўра, қиз қувватлантириш қурилмасига уланган телефонини сувга тушириб юборган.

Ҳодисадан сўнг Россия ЖКнинг 109-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилди. Терговчилар рўй берган воқеанинг барча тафсилотларини аниқлашмоқда.

 

Мавзуга оид