Жаҳон | 00:13 / 25.04.2018
20543
2 дақиқада ўқилади

Ўрдаклар тезликни оширишда “ушландилар”

Аниқланишича, нафақат одамлар, балки ўрдаклар орасида ҳам йўлларда тезликни оширишни хуш кўрувчилар бор экан. Шундай қоидабузар ўрдаклар Берн шаҳридаги йўл камераси томонидан қайд қилинган. 

Deutsche Welle

Швейцария полициясининг маълум қилишича, йўлдаги камера уч кун ичида икки марта йўлнинг бир қисмида тезлик оширилганини қайд қилган. Аниқланишича, қоидани ўрдаклар бузган. Қуш белгиланган 30 км/соат ўрнига камера остидан 52 км/соат тезлик билан учиб ўтган, яъни белгиланган меъёрдан 22 км/соат тезроқ ҳаракатланган.

Фото: Вестник К

3 кундан кейин ўша камера яна бир тезлик оширилиши қоидабузарлигини қайд қилган. Қоидабузар яна ўрдак бўлиб чиққан. 

Полиция жиноят бир ўрдак томондан содир этилгани, ёки “қоидабузарлар” бошқа-бошқа ўрдаклар бўлганини аниқлай олмаётганини айтган.

Фото: facebook/Gemeinde Köniz

Ўрдакнинг (ёки ўрдакларнинг) омади келган экан, улар жарима тўламайдилар. Агар унинг ўрнида ҳайдовчи бўлганда мўмайгина жарима тўлашига тўғри келарди ва бир ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўларди. 

Мавзуга оид