Навбат Хивага! Аэростатлар парвозига старт берилди (фото+видео)
Кўҳна Хивада икки кунлик аэростатлар парвозларига старт берилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари KUN.UZ'га шу ҳақида хабар беришди.
26 апрель куни Халқаро аэронавтика ассоциацияси раҳбари Питер Блазер бошчилигидаги делегация навқирон Хива шаҳрига етиб келди. Уларни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов шахсан кутиб олди.
Қўмита раисининг маълум қилишича, делегация таркибида халқаро аэронавтика бўйича уч карра жаҳон чемпиони ҳам бор. Хивадаги аэростатлар парвози икки кун давом этади - 26-27 апрель. Ундан кейин эса Швейцария делегацияси вакиллари Бойсун томон йўл олишади.
Бундан аввал KUN.UZ'да 28-29 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида "Бойсун баҳори" фестивали бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди. Халқаро аэронавтика делегацияси вакиллари Ўзбекистон шаҳарлари узра парвозлар серияси доирасида Бойсун узра 5 аэростат парвозини амалга оширишни режалаштиришган.
Хивага қадар Ўзбекистоннинг қадимий Самарқанд ҳамда Бухоро шаҳарларида ҳам аэростатлар учирилди.
- Самарқанд узра ҳаво шарлари парвозига старт берилди (суратлар+видео)
- Бухоро осмонида аэростатлар парвоз қилди. Олдинда Хива ва Бойсун!
Халқаро аэронавтика ассоциацияси делегацияси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон шаҳарларида аэростатлар парвозлари занжирини йўлга қўйишни мақсад қилишган. Келажакда шунга ўхшаш тадбирларда Халқаро аэронавтика ассоциацияси вакилларининг иштироки режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:30 / 08.06.2024
Хивада 11 ёшли болани девор босиб қолди
15:10 / 05.06.2024
Хивада Ўзбекистон–Малайзия ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши ўтказилади
07:49 / 04.06.2024
Тошкент ва Хивада миллий колоритга эга шарқ бозори ташкил этилади
07:43 / 27.04.2024